ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берилганидек, пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида биратўла 2 та турнир бўлиб ўтди. Бири «Scheveningen Team Tournament» I – Халқаро шахмат фестивали, иккинчиси эса аёллар ва эркаклар ўртасида (1-лига) мамлакат чемпионати.
Фестивалда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Россия, Литва ва Беларусь жамоаларидан иборат бўлган команда билан 10 та партия беллашди. Якунда кичик фарқ билан жамоамиз мағлуб бўлди.
100 нафарга яқин шахматчи иштирок этган мамлакат чемпионати баҳсларида ҳам ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Оксана Слапогузова, Азиза Турсунова, Ситора Сапарова, Афруза Ҳамдамова, Муҳаммадзоҳид Суяров, Абдулазиз Қурбонов ғолиблик шоҳсупасидан жой олди.
Ғолиб ва совриндорлар таъсисчи ташкилотлар томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА