Португалия ҳукумати хорижликларга инвестиция эвазига яшаш ҳуқуқини беришдан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда пайшанба куни Республика бош вазири Антониу Кошта маълум қилган, деб ёзмоқда Publico газетаси.
Вазирлар Маҳкамасидан маълум қилинишича, мамлакат ҳукумати янги “олтин” виза бериш тартибини бекор қилади. Хабарда ушбу қарор кўчмас мулк бўйича қинғирликларга қарши кураш чоралари доирасида қабул қилинаётгани айтилмоқда.
2012 йил октябрдан 2023 йил январгача яшаш ҳуқуқини тақдим этадиган 11,6 мингдан зиёд виза берилган, натижада мамлакатга 6 миллиард евродан ортиқ инвестиция кириб келган. “Олтин” визани энг кўп Хитой, Бразилия ва АҚШ фуқаролари олган. 2022 йил февралда Португалия РФ фуқароларига худди шундай тоифадаги виза беришни тўхтатганини эълон қилган эди.