Қутқарувчилар Хатай вилоятида 12 яшар болани зилзиладан 260 соат ўтгандан сўнг вайроналар остидан олиб чиқди, деб хабар бермоқда TRT Haber телеканали.

“Хатайда бола 260 соат  ўтгандан кейин вайроналар остидан қутқариб олинди”, – дейилади телеканал берган хабарда. Anadolu агентлигининг маълум қилишича, у Антакия туманида қутқарилган. 

6 февралда Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида бирин-кетин икки марта 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Табиий офат оқибатларини бартараф қилиш бошқармасининг маълумот беришича, ҳалокат сабабли ҳалок бўлганлар сони шу кунгача 38 минг 44 кишини ташкил этган, жароҳат олганлари 108 минг кишига етган.

Зилзила Туркиянинг 10 та вилояти ҳамда Сурия ҳудудига катта талафот етказди. Сурияда зилзила қурбонлари 1,4 мингдан ошган, қарийб 2,5 минг киши жароҳат олган.