13 февралга ўтар кечаси, тун давомида Туркиянинг Ҳатай провинциясида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди. Натижада, ўзбекистонлик қутқарувчилар гуруҳи томонидан яна икки нафар инсон қулаган бинолар остидан олиб чиқилди.

Бу ҳақда ЎзАга Ўзбекистон ФВВ Матбуот хизмати раҳбари Мурод Содиқов маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон қутқарув гуруҳи томонидан 7 февралдан бугунга қадар 16 нафар жабрланган инсон тирик ҳолда, 107 нафарининг жасади вайроналар остидан олиб чиқилган.

ЎзА