Ўсишнинг катта қисми Осиё қитъасига тўғри келади, дейилади Халқаро энергетика агентлиги ҳисоботида, деб ёзмоқда Синьхуа агентлиги.
Агентликнинг таъкидлашича, энергетика инқирози ва аномал об-ҳаво шароити туфайли дунёнинг айрим минтақаларида электр энергияга бўлган талаб 2022 йилда 2 фоизга камайган. Бу пандемиядан олдинги даражадан ҳам паст. Электр қувватларининг қимматлашуви таъсирида Европа иттифоқида электр энергияга бўлган талаб 2022 йилда 3,5 фоизга қисқарган. Ҳиндистонда эса ўтган ёзда иқтисоднинг қайта тикланиши ва ёз иссиқ келиши шароитида электр энергияси истеъмоли 8,4 фоизга ошган. АҚШда ҳам электр энергиясига бўлган талаб 2,6 фоизга ошган.
Ҳисоботда келтирилишича, жаҳоннинг электр энергияга бўлган талаби яқин 3 йилда ўртача йиллик кўрсаткичда 3 фоизга тезлашади. Шунинг 70 фоизидан зиёди Осиёга тўғри келади.
Халқаро энергетика агентлиги ижрочи директори Фатих Биролнинг баёнот беришича, дунёнинг электр энергиясига бўлган талаби шубҳасиз ошиб боради, бироқ электр энергиясига бўлган янги талабларнинг барчасини қайта тикланадиган ва ядро энергетикаси тараққиёти таъминлайди.