Якшанба куни НАТО сайтлари хакерлик ҳужумларига учради, деб хабар тарқатди Германиянинг dpa агентлиги альянс матбуот котибига таяниб.
«НАТО якшанба куни хакерлик ҳужумига нишон бўлди», – дейилади хабарда.
Агентлик маълумотларига кўра, альянсдагилар бир йўла бир нечта сайтлар ҳужумга учраганини маълум қилишган. НАТО вакилининг таъкидлашича, альянс кибер экспертлари ҳозирда ушбу ҳодиса билан фаол шуғулланишмоқда.
Хабарда келтирилишича, ижтимоий тармоқларда гўё “россияпараст фаоллар” НАТОнинг махсус амалиётлари (NSHQ) штаби сайтига ҳужум қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Хусусан, ҳужум ортида “Россиянинг Killnet хакерлар гуруҳи” тургани ҳақида айтилмоқда. Мазкур айбловларга далиллар келтирилмаган, дейилади хабарда.