Туркияда жорий йил 14 майда бўладиган президент ва парламент сайловлари мамлакатнинг жануби-шарқида рўй берган зилзила оқибатлари туфайли бошқа муддатга қолдирилиши мумкин. Бироқ ҳукумат тепасида турган Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) сайловларни бекор қилиш масаласини ҳозирча муҳокама қилгани йўқ, дейилади TGRT Haber телеканали сайтида берилган хабарда.
«АТПнинг масъул қўмиталари бу борада ҳеч қандай баёнот бермаган. Бироқ, ушбу вариантни таҳлил қилиш бошланган. Бошқа томондан олиб қараганда, мухолифатдаги Халқ-республикачилар партияси аъзолари орасида Президент Режеп Таййип Эрдоған сайловларни камида бир йилга кечиктиради, деган гап-сўзлар юрибди.
«İyi» («Яхши партия») партияси раиси Мерал Акшенер ўзи билан зилзила бўлган ҳудудларга бирга жўнаган репортёрларга 14 майда режалаштирилган сайловларни бошқа муддатга кўчиришни таклиф этганини айтиб, лекин бекор қилиш мумкин эмас», – деган.
TGRT Haber телеканалининг таъкидлашича, Туркия Республикаси Конституциянинг 78-моддасига кўра, сайловларни кейинга қолдиришга ягона сабаб уруш ҳолати ҳисобланади.
«78-моддада шундай дейилади: «Агар уруш туфайли сайловларни ўтказишнинг иложи бўлмаса, парламент ушбу сиёсий тадбирни бир йилга кечиктириш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин».