“Ёшлар пресс клуби”да Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бораётган ёш хотин-қизларнинг малакасини оширишга қаратилган “PhD сари қадам” лойиҳаси доирасида учрашув бўлиб ўтди.
Иқтидорли ва илмий тадқиқот ишлари билан юқори натижаларга эришаётган хотин-қизлар фаолиятини ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолият жараёнида эгаллаган билим, кўникма, малакаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда республикамиздаги 100 нафарга яқин илмий тадқиқотчи иштирок этди.
Тадбирда бугунги кунда таълим жараёнини муваффақиятли модернизациялаш натижасида илм-фан ривожига ҳисса қўшаётган ёш хотин-қизларимиз янада кўпчиликни ташкил қилаётгани, илм-фаннинг ривожланиши, янги илмий-инновацион дунёқараш асосида фанга янгиликлар олиб кирилиши ҳам бевосита яратилган бугунги кун имкониятларининг натижаси эканлиги хусусида сўз юритилди.
Tадбирда маҳаллий ва хорижий тадқиқотчи олимларнинг илмий тадқиқот ишлари ҳамда улар талқинидаги хорижий тажрибаларнинг ўрни ҳусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Якунда мазкур йўналишдаги амалий ишлар тизимли равишда доимий ташкил этиб борилиши таъкидланди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА