«Matchroom Boxing» профессионал бокснинг WBA ва IBF йўналишлари бўйича ярим енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев иштирокидаги навбатдаги жангни расман эълон қилди.
Профессионал боксчимиз жорий йил 8 апрель куни АҚШнинг Техас шататида ўтказиладиган профессионал бокс оқшомида ўзига тегишли WBA ва IBF камарларини филиппинлик Марлон Тапалесдан ҳимоя қилади.
Аҳмадалиев бугунги кунгача профессионал боксда 11 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 8 та жангни у муддатидан олдин якунлаган.
30 ёшли Марлон Тапалес эса профессионал боксда 39 маротаба рингга кўтарилган. Жангларининг 36 тасида ғалабага эришган (19 та нокаут). 3 та жангда мағлубиятга учраган.
Т.Рўзиев, ЎзА