Хорватияда эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўтказилган “Zagreb оpen” халқаро турнирида мамлакатимизнинг 8 нафар юнон-рум ва 9 нафар аёллар кураши вакиллари қатнашди.

500 нафарга яқин полвонлар қатнашган баҳсларда юнон-рум курашчиларимиз 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.

55 килограмм вазнда қатнашган Ихтиёр Ботиров шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилган бўлса, Жамол Жумабоев 72 кило оғирликда кучли учликдан жой олди.

Нуфузли мусобақанинг ярим финалида кураш олиб борган юнон-рум курашидаги вакилимиз Жалгасбой Бердимуратов бронза медали учун баҳсда германиялик спортчига имкониятни бой бериб қўйди.

Энди мамлакатимиз спорт кураши вакиллари 22-23 февраль кунлари Мисрда бўладиган халқаро турнирда иштирок этади.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА