ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуида футзал бўйича аёллар терма жамоалари ўртасида 4 кун давом этган Марказий Осиё кубоги ниҳоясига етди.

«CAFA WOMEN’S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023» мусобақасида Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Эрон ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирок этди.

Мазкур мусобақанинг сўнгги турида футзалчиларимиз эронлик тенгдошларига қарши майдонга тушди. Тенг курашлар остида ўтган учрашувда омад Эрон жамоасига насиб этди: Ўзбекистон – Эрон 4:5. Шундай қилиб, аёллар футзалида Эрон жамоаси олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси қизлари кумуш медаллар билан тақдирланди. Тожикистон жамоаси қизларига бронза медаллари насиб этди.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА