Фоторепортаж

Пойтахтимизда умумий мукофот жамғармаси 18 минг АҚШ доллари бўлган “Central Asia Chess Cup 2023” халқаро шахмат турнири давом этмоқда.

Турнирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 57 нафар шахматчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда. Мусобақанинг 6 та тури ортда қолди. Унинг натижаларига кўра, ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов 6 имкониятдан 5,5 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Пешқадамдан кейинги ўринларни 7  шахматчи эгаллаган. Барчасида бир хил натижа: 4,5 очко. Улар Ортиқ Ниғматов, Саидакбар Сайдалиев, Бобир Сатторов (Ўзбекистон), Азамат Утегалиев, Рамазон Шалмаханов, Муртас Кашгалиев (Қозоғистон), Мустафахўжа Ҳусенхўжаев (Тожикистон). Қизлар орасида 4 очко билан Нилуфар Ёқуббоева (Ўзбекистон)  пешқадамликни сақлаб турибди.

«Марказий Осиё кубоги» 24 январга қадар давом этади.


Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА