Аввал хабар берганимиздек, енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (12-0, КО 12) ўзининг cўнгги жангидаги ғалабасидан сўнг Жаҳон бокс уюшмаси (WBA)нинг енгил вазн тоифасидаги рейтингда юқорилаб, 12 ўринга чиқиб олган эди.
WBA бугун эълон қилган янги рейтингинида итеъдодли боксчимиз бир поғона юқорилаб дунёнинг 11-рақамли боксчисига айланди.
Бу хабардан сўнг, енгил вазн тоифасида юқорилаган Шоҳжаҳон билан ЎзА мухбири суҳбатлашди.
– Авваламбор рейтингда юқорилаганингиз билан табриклаймиз. Шоҳжаҳон бу xушхабарни эшитганингизда нималарни ҳис қилдингиз?
– Ассалому алайкум! Раҳмат!Бу кўтарилиш фақат мен учун эмас балки бутун ўзбек халқининг кўтарилишидир. Албатта мазкур хабардан сўнг хурсанд бўлдим ва янада ўз устимда ишлашни бошладим. Сабаби, мақсадим сари доимо олға қадам ташлайман. Мен кутаётган чемпионлик камарига эга чиқишимга ўн поғона қолди ва мен аста-секинлик билан ушбу поғоналарни босиб ўтишимга ишонаман.
– Шоҳжаҳон биламиз сиз тезкор ғалабаларга интиласиз. Ҳозирги сўзингизга қараганда дунёнинг биринчи рақамли боксчисига айланишингиз учун бироз шошаётгандексиз?
– Ҳа мен тезкор ғалабаларни хуш кўраман. Мен шошмаяпман балки чемпион бўлиш учун интилмоқдаман. Нималарга қодир эканимни, ўзбек ўғлонлари қандай куч-ғайратга эга эканини бутун дунёга билдирмоқчиман.
– Шоҳжаҳон жорий йилнинг 28-апрел куни Брулиндаги «Barclays Center» спорт мажмуасида навбатдаги жангингизни ўтказишингиз ҳақида хабаримиз бор. Рақибингиз аниқ эмас лекин машғулотларга зўр бермоқдасиз, лекин қандай билмаган рақибингизга қарши тайёргарлик кўрмоқдасиз?
– Сизларга ҳам раҳмат.