ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида жорий йилнинг 30 ноябрь – 3 декабрь кунлари Беш ташаббус олимпиадаси доирасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича финал босқичи «Б» лига мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 280 нафар спортчи ўзаро беллашади. Бугун Нукус темир йўл вокзалида мусобақа қатнашчилари тантанали кутиб олинди. Мусобақа 1-декабрдан Нукус шаҳар 1-сонли спорт мактаби базасида бошланади. Беллашувлар 16-21, 22-26, 27-30 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида бўлиб ўтади.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА