Шу кунларда пойтахтимизда қиличбозлик бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатида жаҳон биринчиликлари ва Олимпия ўйинларининг иштирокчилари бўлган Паола Плиего, Зайнаб Дайибекова, Муса Аймуратов каби маҳоратли спортчилар билан бир қаторда ўнлаб ёш истеъдодлар қатнашмоқда.
Бугунгача ўтказилган мусобақаларнинг яккалик баҳсларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.
Эътиборлиси, аёллар ўртасидаги сабля баҳсларида умидли спортчимиз катта тажрибага эга Паола Плиего билан финалда рўбарў келиб, тажрибали спортчини 2-ўрин билан кифоялантирди.
Шунингдек, ўз йўналишларида Муса Аймуратов, Роман Александров, Ильяс Молин, Малика Ҳакимова ва Умида Илёсова ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби вакилларининг билдиришича, ушбу чемпионатда муносиб натижага эришган спортчилар келгусида «Париж-2024» Олимпия ўйинларига йўлланмалар тақдим этадиган халқаро мусобақаларда иштирок этади.
Мамлакат биринчилиги баҳслари давом этмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА