“Халқаро меҳнат ташкилотининг Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–750-сон, 07.02.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Конвенция 1988 йил 20 июнда Женева шаҳрида қабул қилинган.