Президентимизнинг “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳридаги барча поликлиника ва туман тиббиёт бирлашмалари лабораторияларини марказлаштириш белгиланди.

Шунингдек, 2022 йил якунига қадар тажриба сифатида ҳар бир ҳудуддан биттадан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси муассасаларининг лабораторияларини марказлаштириш ва давлат-хусусий шериклик асосида аутсорсингга бериш чоралари кўрилади.

ЎзА