Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА фотомухбири Алимурод Мамадаминов Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Кенгашининг “Veteran” Бирлашмаси олдидаги хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Кенгаши томонидан ёшларни ватанпарварлик, мардлик ва элу юртга садоқат руҳида тарбиялаш, жанговар ҳаракатлар қатнашчилари бўлган жангчи-фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни шарафлаш, ҳалок бўлган жангчилар оила аъзоларига кўмаклашиш ва Бирлашмани қўллаб-қувватлаш борасида хизматларини эътиборга олиб, бир қатор фаолларни, жумладан, А.Мамадаминовни ҳам мазкур кўкрак нишони билан тақдирлади.

Кўкрак нишонини топширишга бағишланган тадбирда иштирок этган “Ватанпарвар” фидоийлар бадиий тарғибот жамоаси раҳбари Алишер Ҳамроев, бирлашма бўлим бошлиқлари Ҳусанбой Ғаффоров ва Ботир Содиқов маҳоратли фотомухбир тажрибаси ва ибратли фаолиятини эътироф этди.