Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида шўр ювиш агротехник тадбирига ерларни ва суғориш тармоқларини тайёрлаш мавзуида ўтказилган кўргазмали семинарда Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари, қишлоқ ва сув хўжалиги тизими ташкилотлари раҳбарлари, кластер ва фермер хўжалиги вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, кластерлар ва фермерлар томонидан куз-қиш мавсумида коллектор тармоқлари ва ички ариқларни қазиб-тозалаш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган. Бугунги кунда айни вазифалар жойларда  самарали амалга оширилмоқда. Аммо махсус ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда ўрганишлар олиб борилганида, Оролбўйининг баъзи жойларида ички суғориш тармоқларини тозалаш ва дала майдонларини шўр ювишга сифатли тайёрлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани аниқланди.

Семинарда айни масалада соҳа вакилларига топшириқлар берилди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА