Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун — 26 январь куни бўлиб ўтган мажлисида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров 2021 йилги Давлат дастури ижроси юзасидан ҳисобот берар экан, ижтимоий соҳа харажатларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Вазирнинг қайд этишича, 2021 йилда коронавирус пандемиясининг олдини олиш мақсадида вакцинация ишлари учун давлат бюджетидан 224 миллион доллар маблағ ажратилган.

Бундан ташқари, вазир аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларга ҳам тўхталиб, ўтган йилда 14 минг 670 та хонадон ўз эгаларига топширилганини таъкидлади. 6 минг фуқарога 1,1 триллион сўм миқдорида субсидиялар ажратилганини қайд этди.

 

Муҳтарама Комилова, ЎзА