Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида “Бухоро гиламлари” масъулияти чекланган жамиятида ишловчи, “Ҳунармандлар уюшмаси” аъзоси Гулчеҳра Сапарниязова ўзи истиқомат қиладиган ҳудуддаги “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларга қўй юнгидан пайпоқ тўқишни ўргатмоқда.

Ҳунарманд Г.Сапарниязованинг таъкидлашича, куз-қиш мавсумида бу маҳсулотга зарурат ортади. У тумандаги байрам тадбирларида доимо ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб келмоқда. Тумандаги ишсиз хотин-қизларга кигиз босиш ҳамда пайпоқ тўқишни ўргатиб, уларнинг бандлигини таъминлашда Мўйноқ тумани прокуратураси ҳам ҳомийлик қилмоқда.

Е.Қаноатов, ЎзА