Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига берилган маълумотга кўра, Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўз уйида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи уч бош жайронни сақлаётгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, айтилган манзил бўйича маҳалла фуқаролар йиғини раиси, профилактика инспектори, назорат инспекция билан биргаликда вазият ўрганилди.

Ҳақиқатдан ҳам мазкур манзилда сут эмизувчилар турига кирувчи уч бош жайрон борлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи уч бош жайронни парвариш қилаётган фуқарога Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида” ги қонуни 38-моддасида кўрсатилган ёввойи ҳайвонларни бошқа жойларга кўчириш, иқлимга мослаштириш ва чатиштириш, ёввойи ҳайвонларни янги яшаш жойларига кўчиришга, фауна учун янги бўлган ёввойи ҳайвон турларини иқлимга мослаштиришга, шунингдек, ёввойи ҳайвонларни чатиштириш тадбирларини ўтказишга давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида илмий ва хўжалик мақсадларида йўл қўйилади.

Ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойларга кўчириш, иқлимга мослаштириш ва чатиштириш тақиқлангани бўйича тушинтирув ишлари олиб борилди. Ушбу уч бош жайрон Давлат экология қўмитасининг Қуйи Амударё давлат Биорезерватининг “Назархан“ овул фуқаролар йиғинида жойлашган вольерда вақтинча сақлаш учун олиб борилди.

ЎзА