«Ҳуқуқий ахборот» телеграм каналида жорий йилнинг 17 январида Президентимизнинг “Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида маълум қилинган. Қарорга мувофиқ, бир қатор акциядорлик жамиятлари биржа орқали сотилади.

Шунингдек қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача,  Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади.

Норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади. Резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.

 

ЎзА