14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг шонли 30 йиллиги байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши раҳбарияти, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, Чегара қўшинлари, Давлат божхона ва солиқ қўмиталарининг ҳудудий бўлинмалари, кенг жамоатчилик, меҳнат жамоалари, Қуролли Кучлар фахрийлари ва ёшлар иштирок этди.

Нукус гарнизони ҳарбий оркестри ижросида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат мадҳиялари куйланди.

Тадбир сўнгида Нукус гарнизонида жойлашган Қуролли Кучларнинг куч тузилмалари тантанали саф билан ўтди.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА