Қўнғирот тумани ҳокимининг 2021 йил 13 декабрдаги Аэропорт қуриш учун ер майдонини ажратиб бериш ҳақидаги мурожаатига Қурилиш вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлардан ижобий жавоб олинди ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Қўнғирот тумани ҳудудидан аэропорт қурилиши учун 256,0 гектар ер майдони ажратиб берилди. Қурилиши режалаштирилган аэропортда ҳаво кемалари ва йўловчилар учун барча қулай шарт-шароитлар яратилади.

Жумладан, аэропорт ҳудудида учиш майдончаси, кутиш зали, овқатланиш, савдо ва дам олиш жойлари бўлади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА