Президент Шавкат Мирзиёев “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

Ушбу мажмуа Ўзбекистонда янги саноат даврининг ифодаси, деб баҳоланмоқда. Янги заводда Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади.

Ташриф чоғида Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳасига ҳам тамал тоши қўйилади.