Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 5 декабрь куни давлат ташрифи билан Нур-Султон шаҳрига жўнаб кетди.

Аввал хабар қилинганидек, музокараларда сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт-логистика салоҳиятини ошириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Ташриф якунида ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.