Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Фионулла Ни Аолайнни қабул қилди.

Учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси меҳмонларни Оролбўйига ташрифи билан қутлаб, сўнгги йилларда Президентимиз томонидан Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида энг аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, манфаатларини таъминлаш, аҳолининг фикр ва дардларини тинглаш, муаммоларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида БМТнинг махсус маърузачиси Фионулла Ни Аолайн Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, айниқса, йўлдан адашган, хорижий давлатларда ҳуқуқлари бузилган инсонларни, бунда биринчи навбатда хотин-қизлар ва болаларни Ватанга қайтариш борасида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.

Қабулда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА