Туркманистон пойтахтида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Икки томонлама савдо ҳажмининг ортишига кўмаклашиш, саноатда янги кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, икки мамлакат транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш мақсадида ҳамкорликнинг институтционал механизмларини фаоллаштириш муҳим экани таъкидланди.

Ўзбекистон ва Эрон етакчилари Афғонистондаги бугунги вазиятдан келиб чиқиб минтақа кун тартиби ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги яқин мулоқотни давом эттириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.