ЖамиятТанлаш

Рўйхатдан ўтинг
19:57 / 21.10.2021

1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссиясининг Матбуот маркази томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа-тур ташкил қилинди.

Марказий сайлов комиссияси томонидан акредитациядан ўтказилган оммавий ахборот воситалари вакиллари Матбуот марказида бўлиб, бу ерда сайлов жараёнларини ёритиш учун журналистлар яратилган шароитлар билан танишди.

Марказда маҳаллий ва халқаро журналистлар учун матбуот анжуманларини ўтказиш мақсадида алоҳида зал ажратилган. Шунингдек, электрон оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио), нашрий оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғи орқали сайловни ёритиш гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда.

Матбуот маркази ўз фаолиятини бошлаши билан (Telegram https://t.me/saylaw_2021, Facebook https://www.facebook.com/saylaw2021) ижтимоий тармоқларда расмий саҳифаларини очиб, сайловга оид тарғибот материалларини жойлаштириб келмоқда. Бугунги кунгача округда ўтказилган расмий йиғилишларни ёритишдан ташқари 1100 дан ортиқ сайловга оид материал ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

Тадбир иштирокчилари Нукус шаҳридаги Мономарказ биносида жойлашган 42-сайлов участкасида бўлди. Участка сайлов комиссияси раиси Бақберген Айтмуратов таъкидлаганидек, ҳудудда 2 минг 695 нафар сайловчи овоз беришда иштирок этиши кутилмоқда. Сайлов куни турли сабаблар билан ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган 16 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берган. Участкада сайловчилар учун барча шароит яратилган.

Медиа-тур иштирокчилари 2-Нукус тиббиёт коллежида жойлашган 8-, Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми биносида жойлашган 16-сайлов участкаларида бӯлиб, сайловга тайёргарлик ишлари ва сайловчиларга яратилган шароитлар билан танишди.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА