Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди ва Япония ҳукумати молиявий кўмаги билан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйлаб ташкил этилган медиа-тур иштирокчилари Қораӯзак ва Чимбой туманларида ҳам бӯлди.

Жорий йилнинг февраль ойида Япония ҳукумати томонидан молиялаштирилган Қӯшма дастурни амалга ошириш доирасида инновацион бизнес-лойиҳаларга кӯмак кӯрсатиш учун аризаларини қабул қилиш бӯйича танлов эълон қилинди. Танлов комиссияси 27 та лойиҳани молиялаштириш учун маъқуллади. Улар орасида ёғоч ва декоратив материаллар билан ишлаш устахонасини ташкил қилиш лойиҳаси ҳам тақдим этилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Оролбӯйи ҳудудидаги аҳолининг иқтисодий, экологик ҳамда соғлиқни сақлаш масалаларидаги заифликларини бартараф этиш орқали турмуш барқарорлигини мустаҳкамлаш” қӯшма дастури доирасида цехга замонавий ускунанинг тақдим этилиши билан хизмат кӯрсатиш доираси кенгайиб, сифати яхшиланди. Ушбу объект уч кишини иш билан таъминлашга имкон бериб, келгусида болалар боғчалари, умумтаълим мактаблари, даволаш шунингдек, давлат муассасалари ва хусусий корхоналарга хизмат кӯрсатиш режалаштирилган.

БМТ Тараққиёт Дастури томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Оролбўйи ҳудудида 2012 йилдан буён саломатлик кўнгиллиларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. БМТнинг кўнгиллилар дастури (БМТКД) кўмагида бугунги кунга қадар 3710 нафар кўнгилли ўқитилган бўлса, шундан 2017-2019 йиллар мобайнида амалга оширилган БМТнинг “Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик фондини ташкил қилиш орқали Орол фожиасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш” қўшма дастури доирасида 2081 нафар кўнгилли тайёрланди.

Қораӯзак туман тиббиёт бирлашмасида волонтёрлар билан учрашувда амалга оширилаётган ишлар билан бирга келгусидаги режалар тӯғрисида фикр-мулоҳазалар бӯлди. Туманда бугунги кунга 160 нафар волонтёр фаолият олиб бориб, аҳоли ӯртасида ўпка, ошқозон-ичак, юрак-қон томир касалликларининг профилактикаси чораларини ҳамда оналар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлашни тарғиб қилиб келмоқда. 2020 йил давомида эса асосий мавзу – коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўлди.

Чимбой туманининг энг чекка “Қошқар жиққан” аҳоли пунктида соатига 8 кубометр сув тозалаш ускунаси ва сув таъминоти тармоғи ӯрнатилди. Шунингдек, жорий йилда “Жана макан” аҳоли пунктида ва “Гужимли” маҳалла фуқаролар йиғинида 10600 метр сув қувури тармоғи ӯтказилди. Натижада 1200 нафар фуқаро ичимлик суви билан таъминланди.

БМТ Тараққиёт Дастури Ӯзбекистон ҳукуматига Оролбӯйининг чекка ҳудудларида инсон хавфсизлигини таъминлаш, экологик инновация ва технологиялар ҳудудини ташкил этиш орқали минтақани ривожлантиришга амалий кӯмак беришни давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА