Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги маданият марказининг ташаббуси билан жорий йил 20-21 октябрда Нукусда Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари бӯлиб ӯтади.

Икки кунлик тадбир доирасида делегация аъзоларининг Қорақалпоғистон Республикаси Тарихи ва маданияти музейига, И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейига саёҳати, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари билан учрашуви режалаштирилган.

Шунингдек, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунларининг тантанали очилиш маросими ва концерт дастури, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Гусейн Джавид номидаги Озарбайжон адабиёти ӯчоғи”нинг очилиш маросими, меҳмонларнинг профессор-ӯқитувчилар ҳамда талаба ёшлар билан учрашуви ӯтказилади.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА