Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган медиа-тур иштирокчилари Қорақалпоғистон Республикасининг энг шимолий ҳудуди Тахтакӯпир туманида ҳам бӯлди.

БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди молиявий кӯмагида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда амалга оширилган “Барқарор қишлоқ ҳудудлари ривожланишини қӯллаб-қувватлаш орқали Оролбӯйи минтақасида инсон хавфсизлигининг долзарб муаммоларини ҳал қилиш” қӯшма дастури доирасида қуриб бораётган Орол денгизининг тубини кӯкаламзорлаштириш бӯйича ёрдам кӯрсатилди.

Тахтакӯпир давлат ӯрмон хӯжалиги томонидан 2020 йилда ҳамда жорий йилнинг баҳор ойларида Орол денгизининг қуриган тубида жами 3392 гектар майдонга саксовул ва қандим экинлари экилди.  Ҳозирги вақтда 750 гектар майдонга уруғдан, 450 гектарга ниҳолдан саксовул экиш ишларига тайёргарлик кӯрилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури томонидан траст фонди молиявий кӯмагида ӯрмонларни парвариш қилиш бӯйича самарали ишларни амалга ошириш учун 17 турдаги профессионал техника ва ускуналар тақдим этилди.

Кейинги учрашув туманнинг “Жанадаря” овул фуқаролар йиғинида бӯлди. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш шу кунгача муаммо бӯлиб келди. Бу ерда соатига 10 метр куб сувни чучуклаштириш қурилмаси  фойдаланишга топширилди. Натижада бугунги кунга 49 та хонадондан 284 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Бундан ташқари, қӯшма дастурни амалга ошириш доирасида 5 та аҳоли яшаш жойларида сув таъминоти тизими реконструкция қилиниб, 3491 нафар киши, жумладан, қӯшни аҳоли пунктлари аҳолиси ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга бӯлди.

Ёшлар ва хотин-қизларни қӯллаб-қувватлаш, янги даромад манбаларини яратиш ва иш ӯринларини ташкил этиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Минтақадаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ҳар йили инновацион лойиҳаларга кӯмак кӯрсатиш учун танлов эълон қилади. Шундай қилиб, сутни қайта ишлаш  бӯйича цехни ташкил этишга кӯмаклашиш орқали уч киши иш билан таъминланди. Бундан ташқари, туман марказидаги стоматологик клиникага замонавий тиббий ускунанинг олиш берилиши натижасида хизмат кӯрсатиш сифати янада яхшиланди.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА