Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали томонидан “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида эшитиш ва гапириш имконияти чекланганлар истиқомат қиладиган кам таминланган мухтож оилалар учун хайрия тадбири утказилди.

Тадбир давомида юз нафар гапириш ва эшитиш имконияти чекланган, ногиронлиги бӯлган шахсларга хайрия дастурхони ёзилди. Уларнинг ҳар бирига озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

– Инсон манфаатлари устувор мамлакатимизда ҳеч ким эътибордан четда эмас, – дейди “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Исломбек Тажетдинов. – Жамоат фонди томонидан ногиронлиги бӯлган шахслар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йӯқотган ва кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларнинг аҳволидан доимий хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилмоқда. Бундай хайрия тадбирлари барча ҳудудларда давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА