Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги мусиқа ва санъат мактабида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Унда тарғибот гуруҳи аъзолари, O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши фаоллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, электорат ва ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда номзоднинг ишончли вакили Байрамбек Узоқов дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг таржимаи ҳолини ўқиб эшиттирди. Сайловолди дастури билан таништирди.

Жорий йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Президент сайлови мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта муҳим устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ўз ифодасини топган илғор демократик ғоялар рўёбининг, Ўзбекистоннинг юксак тараққиётига халқимиз билдирадиган қатъий ишончнинг амалдаги яна бир ёрқин ифодаси эканини таъкидлади.

Тадбир ниҳоясида номзоднинг ишончли вакили йиғилганларнинг саволларига батафсил жавоб берди.

Учрашувда O’zLiDeP Жиззах вилояти кенгаши раиси Э.Холматов, “Ўзбекистон қаҳрамони” П.Зиёдов ва турли соҳа вакиллари сўзга чиқиб, номзоднинг сайловолди дастури юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга ҳамда  иштирокчиларни сайловда Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

 

А.ҚАЮМОВ,  Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА