Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Триатлон федерацияси, бошқа қатор вазирлик ҳамда идоралар томонидан “Автомобилсиз кун” акцияси ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат бошқарув органлари, вазирликлар, идоралар вакиллари, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари талабалари, ёш спортчилар ва маҳаллий аҳоли иштирокида 3 километр масофада пиёда юриш ва велосайр ўтказилди. Унда 650 велосипедчи ва 1000 нафардан ортиқ пиёда иштирок этди.

Тадбир доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Триатлон федерацияси томонидан ёш спортчиларга махсус спорт велосипедлари тантанали равишда топширилди. Эстрада хонандалари томонидан ташкил этилган концерт дастурлари акция иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА