Президентликка номзод Алишер Қодиров жиззахлик сайловчилар билан учрашувда «Ациа счоол» хусусий мактаб фаолияти билан танишди.
Мактаб 700 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 350 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Мактаб ўқитувчиларининг ўртача ойлиги 7 миллион сўмни ташкил қилади.
Алишер Қодиров мактабдаги шарт-шароитларни юқори баҳолаб, барча хусусий мактаблар ҳам бундай шароитга эга эмаслигини таъкидлади.
Шунингдек, хусусий таълимни ривожлантириш фондини ташкил этиш таклифини берди.
– Мактаб шароитларини зўр қилиб қўйганимиз билан ўқитувчиларни рози қилолмасак, кўзлаган натижага эришолмаймиз. Келажак таълимдаги хатоларни кечирмайди, – деди «Миллий тикланиш» номзоди.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА