Танлов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг норматив ҳужжатлари асосида ўтказилади.

Бўш лавозимлар:

1) бош илмий ходим лавозимлари (3 та);

2) етакчи илмий ходим лавозимлари (10 та);

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

Бош илмий ходим, етакчи илмий ходим лавозимлари учун:

1) илмий, таҳлилий ишланмалар (ахборот хати, мақола, монография, услубий қўлланма, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот лойиҳалари)ни тайёрлаш, илмий баҳолаш, прогноз қилиш, социологик сўровлар ўтказиш ва таклифлар ишлаб чиқиш кўникмасига эга;

2) илмий даражага эга (ёки «тизимли таҳлил ва истиқболни белгилаш» мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга);

3) битта хорижий тил (рус, инглиз, турк, корейс, немис ёки француз тили)ни эркин мулоқот ва расмий таржима қилиш даражасида биладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Танловда қатнашиш истагини билдирган номзодлар ИИВ Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказига мурожаат қилиши мумкин.

Иш шароити: юқори иш ҳақи, кучли ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя, эркин ижодий муҳит, ҳуқуқий ислоҳотларда бевосита иштирок этиш, ички ишлар органларида ва хорижий полиция органларида амалий тажриба орттириш, касбий ўсиш (карьера), илмий-тадқиқот ишлари, шу жумладан, грантлар ва диссертация ишлари билан шуғулланиш учун қулай имкониятлар (амалий, услубий, социологик, норматив ва илмий базадан кенг фойдаланиш). Тошкент шаҳрида турар-жойни ижарага олган ходимларга пул компенсацияси тўланади.

Эслатма: Танлов шартлари ва ўтказилиши тартиби, шунингдек, меҳнат шароити ва иш ҳақи ҳақида батафсил маълумотларни ИИВ Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказидан олиш мумкин.

 

ИИВ Жамоат хавфсизлиги  

масалалари илмий-амалий

тадқиқотлар маркази