Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашуви давом этмоқда.

–Урганч давлат университети қошида Муҳаммад Хоразмий номидаги халқаро математика маркази ва жамғармасини ташкил этамиз. Марказ математика бўйича иқтидорли ёшларни танлаб олиш ва илмга йўналтириш, уларнинг ўз салоҳиятини намоён қилишига кўмак бериш билан шуғулланади, –деди Шавкат Мирзиёев. – Бундан ташқари, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали учун қўшимча минг ўринли янги ўқув биноси қурилади. Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали ва унинг қошида Урганч бошланғич рақс санъати мактаб-интернати ташкил этилади.

Учрашувда вилоятдаги олийгоҳлар учун қўшимча 3,5 минг ўринли 8 та талабалар ётоқхонаси бунёд этилиши маълум қилинди.

 

ЎзА