Қорақалпоғистон тиббиёт институти қошидаги болалар клиникаси стационар шароитда йилига 3 минг 600 нафар, амбулатор тарзда 22 минг 400 нафар беморга хизмат кўрсатиш қувватига эга.

Клиникада туғма ва сурункали касаллиги бор болаларга юқори технологиялар асосида ташхис қўйиб, даволанади. Бу ерда болалар кардиохирургияси, кичик инвазив хирургия, нейрохирургия, офтальмология, оториноларингология, юз-жағ хирургияси, ортопедия ва гинекология бўлимлари фаолияти йўлга қўйилган.

Шифо маскани тиббиёт ходимлари Жанубий Корея, Япония, Австрия, Россия каби мамлакатлардаги илғор клиникаларда тажриба орттириб келган.

 

Темур МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА