Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти, “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон стратегияси» номли китоби мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот анжумани ўтказилди.

Мазкур анжуманда Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Ином Мажидов, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича университет проректори Камолиддин Мирзааҳмедов,  Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси  Эркин Захидов, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультети профессор-ўқитувчилари ва университет талаба-ёшлари ҳамда Тошкент шаҳридаги 12 та олий таълим муассасасидан вакиллар иштирок этди.

–Мазкур китоб  китобхонларда Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётганини, юртимизни янги ривожлантириш босқичига кўтариш учун  стратегик йўл тўғрисида яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини беради, –дейди университет ректори И.Мажидов. Шунингдек, китоб мазмун-моҳиятидан қуйидагиларни англаш мумкин: Янги Ўзбекистонни барпо этиш бу шунчаки, хоҳиш-истак, субъектив ҳодиса эмас, туб тарихий асосларга эга бўлган мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий вазиятни ўзида тақозо этаётган, халқимизнинг  асрий орзу -интилишларига мос, унинг миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган объектив заруратдир. Ислоҳотларимизнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлган жамиятимиз аъзолари бор билим ва салоҳияти, куч ва имкониятларини, бутун азму шижоатимизни ишга солишимиз зарур. Шундагина янги Ўзбекистон жаҳон майдонида кучли салоҳият, муносиб ва обрў-эътиборга эга бўлган ҳар томонлама обод ва фаровон мамлакатга айланади. Бугун сизларга тарғиб этилаётган мазкур китобда бутун мамлакатимиз стратегиясининг устувор йўналишлари ҳақида батафсил фикрлар юритилган.

Шунингдек, тадбир якунида профессор-ўқитувчилар томонидан юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар алоҳида эътироф этилиб, талаба-ёшларга батафсил тушунчалар берилди.

 

Жалолиддин Юсупов,  

ЎзМУ Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ  

таълими кафедраси доценти