Жорий йилнинг апрель ойида Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ҳудудий вакили, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси З.Реймова ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир шароитда турмуш кечираётган фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиққан эди.

Ўрганишлар давомида Нукус  шаҳридаги  “Чимбой чойхона” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро II гуруҳ ногирони П.Қущанов оила аъзолари билан анчадан буён авария ҳолатидаги уйда яшаб келаётганлиги, таъмирлаш учун моддий шароити йўқлиги боис  амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ҳудудий вакили,  депутат З.Реймова  2 сектор раҳбари О.Худойбергенов билан биргаликда  фуқаронинг  уйига бориб, унинг яшаш шароити билан танишди.

Ҳақиқатдан ҳам  уйи авария ҳолатида эканлиги, у ерда яшашнинг ўзи  оила аъзолари  учун  хавфли  эканлиги  аниқланди. Орадан кўп вақт ўтмай мурожаат  ижобий ҳал қилинди. Фуқаронинг яшаб турган эски уйи ўрнига янгидан уч хонали уй-жой қуриб берилди.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА