Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 223-моддасида “Белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёхуд чегарадан ўтиш-энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорида жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”, деб кўрсатилган.

Жиноят ишлари бўйича Беруний туман суди  раиси Раъно Камалова томонидан очиқ суд мажлисида Жиноят Кодексининг юқорида таъкидланган  моддаси талабларини бўзган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университининг юридика факультетида бӯлиб ӯтган очиқ суд мажлисида судланувчи М.С га оид жиноят иши прокурор, адвокат ва судланувчининг иштирокида кўрилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 223-моддаси 2 қисмининг “б,в”  бандлари билан айбдор деб топилган судланувчига суд ҳукми билан тегишли жазо чораси тайинланди.

Бундан сўнг, бўлажак юристлар жиноят ишини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиш тартиби, Кодексларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида қизиқтирган саволларига судьядан жавоб олдилар.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА