Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қонунининг 20 моддасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармонида 2021 йил 1 июнга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш чораларини кўриш белгиланганлиги инобатга олинсин.
  2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Қорақалпоғистон Республикаси  Адлия  вазирлиги,  Нукус шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

10 кун муддатда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат ҳисобига олинган, бироқ Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига (LEX.UZ) жойлаштирилмаган қарорларни хатловдан ўтказсин ҳамда хатлов натижасида аниқланган ўз аҳамиятини йўқотган ва эскирган қарорларини белгиланган тартибда бекор қилиш чоралари кўрилсин.

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Матбуот хизмати (А.Ажимуратов) оммавий ахборот воситалари орқали мазкур қарор расмий эълон қилинишини ва Вазирлар Кенгашининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўз кучига кириши белгилаб қўйилсин.
  3. Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва бошқа тегишли ташкилотлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини белгиланган муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
  4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Н.Ерлепесов ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири С.Мамбеткадиров зиммаларига юклансин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                                       Қ.Сариев