2021 йил 10 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95072 (+313) нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда  Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

8 нафари Андижон вилоятида,

8 нафари Бухоро вилоятида,

11 нафари Жиззах вилоятида,

6 нафари Қашқадарё вилоятида,

8 нафари Наманган вилоятида,

29 нафари Самарқанд вилоятида,

5 нафари Сирдарё вилоятида,

2 нафари Сурхондарё вилоятида,

14 нафари Фарғона вилоятида,

4 нафари Хоразм вилоятида,

29 нафари Тошкент вилоятида,

187 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,

Бухоро вилоятида 4 нафар,

Жиззах вилоятида 16 нафар,

Қашқадарё вилоятида 5 нафар,

Наманган вилоятида 5 нафар,

Самарқанд вилоятида 129 нафар,

Сурхондарё вилоятида 6 нафар,

Фарғона вилоятида 21 нафар,

Хоразм вилоятида 7 нафар,

Тошкент вилоятида 57 нафар,

Тошкент шаҳрида 115 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90664 (+372) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 664 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3744 нафар бемор даволанмоқда.