Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-5081-сонли қарорини тармоқ касаба уюшмалари ўртасида кенг тарғиб қилиш, шунингдек Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 25 апрелдаги 2-27 “с”-сонли ижроия қўмита қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси буйича масъул ташкилотчиси С.Отеўлиев ва Нукус шаҳар Кенгаши раиси М.Атамуратовалар  тамонидан 9 май-Хотира ва қадрлаш куни умумхалк байрамини кенг нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш, тармоқ касаба уюшмаси тизимида узок йиллар самарали меҳнат килган фахрийларга хурмат-эҳтиром кўрсатиш юзасидан хозирда нафақада бўлган фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, моддий ёрдам кўрсатилди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги