Тадбирлар якунига етгач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ташрифи шарафига расмий қабул маросими ташкил этилди.

Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари, Ўзбекистондаги қирғиз диаспораси вакиллари иштирок этди.

Давлат раҳбарлари улар билан биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди.