Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувнинг навбатдаги давраси ўтказилди.

Томонлар делегасияларига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев ва Беларусь Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Гурьянов раҳбарлик қилди.

Учрашувда делегациялар сиёсий, иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболини муҳокама қилдилар. Шуниндек, халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Илгари эришилган келишувлар ижроси жараёни ҳамда турли даражада бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Ташқи ишлар вазирлиги

матбуот хизмати