6-9 март кунлари Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.

Қардош давлат делегацияси Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари раислигида Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Ташриф дастуридан Хива ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш, Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонаси очилиши маросимида иштирок этиш, шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларда учрашув, музокаралар олиб бориш ҳам ўрин олган.

ЎзА