Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг «Ишонч телефонига» Навоий шаҳарида яшовчи фуқаро Ж.Х мурожаат қилиб, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи авиакассадан «Toshkent/Istambul/Istambul Budapesht» йўналишига шериги О.Ғ билан 10.500.000 сўмдан 21.000.000 сўмга чипта сотиб олган.

 10 февраль куни О.Ғ айрим сабабларга кўра авиачиптадан фойдалана олмаслигини айтиб, уни бекор қилишларини сўраган. Авиакасса ходимлари фуқаро О.Ғнинг авиачиптасини бекор қилиш ўрнига мурожаат муаллифи Ж.Хнинг қайтиш чиптасини бекор қилиб қўйган.

Натижада Ж.Ҳ Budapesht/Toshkent йўналиши учун ўз ёнидан 15.889.000 сўм маблағ сарф қилиб қайтиб келган. Ушбу мурожаат юзасидан Федерациянинг Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмаси мутахассислари жамоатчилик асосида кузатув ўрганиш ишлари олиб бориб, ўрганиш якуни бўйича фуқаро Ж.Хга 15.889.000 сўм маблағни ундириб беришди.

Ҳурматли истеъмолчи, Агарда сизнинг ҳуқуқларингиз бузилса 1091 ишонч телефони ва @PotrebitelUz_bot орқали мурожаат қилишингиз мумкин.